Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кореяга кетиш учун пул берганларнинг умиди пучга чиқди

Кореяга кетиш учун пул берганларнинг умиди пучга чиқди

2017 йилнинг сентябрь ойидан 2018 йилнинг апрель ойигача бўлган вақт оралиғида, 54 ёшли Асқар Ю. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида фирибгарлик ишлатади.

У Қарши шаҳар Эски бозор савдо мажмуасида танишлари Шохрух Д. ва Фаррух К.ларга «Жанубий Корея давлатига ишга жўнатаман» деб уларни ишончига кириб жами 9.500 АҚШ доллар пулларини алдов йўли билан олиб, берган ваъдасини бажармасдан, турли баҳоналар қилиб, олган пулларни ўз эҳтиёжи йўлида сарфлаб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Асқар Ю.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «Б» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг