Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мадина Мухторованинг ўғилларига оид масала юзасидан жиноят иши қўзғатилди!

Мадина Мухторованинг ўғилларига оид масала юзасидан жиноят иши қўзғатилди!

Фото: «Газета.uz»

Мадина Мухторованинг кенжа ўғли М.Алимжановнинг акаси С.Мухторов томонидан калтакланиши, кейинроқ актриса оиласи томонидан бу ҳолат инкор этилиб, гўёки ҳаммаси  шунчаки «саҳна кўриниши» бўлгани, хонадони тинч ва осуда экани ҳақида тармоқларга кетма-кет лавҳалар жойлаганига қарамай, жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» Юнусобод тумани прокурори Ҳабибулла Мирсоатовга таяниб  хабар бермоқда.

Айтилишича,  4 январь куни, Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми (соғлиқнинг қисқа вақт, яъни 6 кундан ортиқ, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш)га асосан қўзғатилган.

«Жабрланувчи шикоят қилмаган бўлса-да, Жиноят-процессуал кодексининг 325-моддасига асосан, прокурор жиноят ишини қўзғатишга ваколатли. Биз суд-тиббий экспертиза хулосаси олдик ва бугун Юнусобод туман прокуратураси жиноят иши очди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи генерал-майор Р.Жўраев актрисанинг фарзандларига боғлиқ вазиятни ўз назоратига олгани хабари берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг