«Замдеканнинг иши» судга оширилди
Ўтган йилнинг октябрь ойи охирида Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети декан ўринбосари шу олий ўқув юрти талабасини зўрлашда гумонланиб ҳибсга олинганди.
Катта шов-шувга сабаб бўлган мазкур воқелик ортидан институт ректори ишдан олингани, декан ўринбосари Б.Ю.га нисбатан жиноят иши очилганидан ҳам жамоатчиликнинг хабари бор.
Ниҳоят, «замдекан»га нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланиб, иш мазмунан кўриб чиқилиши учун судга юборилди. Мазкур маълумотни Бош прокуратура матбуот хизмати тасдиқлади. Унга кўра, Б.Ю. Жиноят кодексининг 25,118-моддаси (номусга тегишга суиқасд қилиш) 1-қисми ва 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбланмоқда.
Қонун талабига мувофиқ, жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўрилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter