Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олий суд Отабек Сатторий бўйича расмий баёнот берди

Олий суд Отабек Сатторий бўйича расмий баёнот берди

Ўзбекистон Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг очиқ суд жараёнида блогер О. Сатторий (1980 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган)га оид жиноят иши кассация тартибида берилган шикоят асосида кўриб чиқилди.

Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, О. Сатторийга нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги ҳукми  ҳамда Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2021 йил 15 июлдаги ажрими ўзгаришсиз, шикоят қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Эслатиб ўтамиз, блогер Отабек Сатторий 2021 йил январ ойида илк бор қўлга олинганди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг