Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Блогер Отабек Сатторийга қўлланган жазо тури енгилига алмаштирилди

Блогер Отабек Сатторийга қўлланган жазо тури енгилига алмаштирилди

Блогер Отабек Сатторий умумий тартибдаги колониядан манзил колонияга ўтказилди. Бу ҳақда «Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов ёзяпти. 

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 10 май куни жиноят ишлари бўйича Музработ туман судида Отабек Сатторийни 6 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Шунингдек, О. Сатторийга нисбатан чиқарилган биринчи инстанция судининг ҳукми, кейинчалик 2021 йил 15 июлдаги Самарқанд вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанцияси томонидан ҳам ўзгаришсиз қолдирилган эди. 

Маълумот учун, маҳкум манзил колонияга дастлаб берилган умумий жазо муддатининг маълум қисмини ўтаб бўлганидан сўнг, Жиноят процессуал кодексига мувофиқ суд ҳукми билан чиқади. Манзил колонияда маҳкум ЖИЭМга нисбатан эркинроқ, аммо назорат остида ҳаракатланиши, фуқаро кийимида юриши ҳамда айрим қимматли (пул, телефон) буюмларни тасарруф этиши мумкин.

Манзил колонияда ҳам маълум муддат бўлганидан сўнг маҳкум ЖПКнинг тегишли моддаларига кўра, ойлик даромадининг маълум қисмини давлат ҳисобига ушлаб қолиш ҳамда назорат остида бўлиш шарти билан уйига қўйиб юборилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг