Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Прокуратура Андижондаги ҳодиса ҳақида маълумот берди

Прокуратура Андижондаги ҳодиса ҳақида маълумот берди

Фото: «Xabar.uz»

Аввалроқ республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон шаҳар филиалига 2021 йил, 13 июль куни эрталаб соат 06:00 да Андижон шаҳрида яшовчи И.Шахобов жиддий тан жароҳатлари олган ҳолда келиб тушгани ҳақида депутат Жаҳонгир Жиянов хабар берганди.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсиддиновнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Андижон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро И.Шахобовнинг вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимларининг хатти-ҳараатларидан норози бўлиб йўллаган мурожаати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, 13 июль куни Андижон шаҳри, «Ғайрат» МФЙ, Анорзор кўчаси, 16-уйда яшовчи 1994 йилда туғилган И.Шахобов шаҳар прокурори номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 12 май куни соат 23:00 лар чамасида, Андижон шаҳар, Эски шаҳар ҳудудида жойлашган «Хатича» номли кафе олдида дўстлари билан гаплашиб турган вақтида, 2 нафар вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходимлари келиб, уларни карантин қоидаларини бузаётганлигини айтиб, қўпол муносабатда бўлганлигини ва яқин орадаги ИИБ биносига олиб боришларини айтиб, уни ортидан қувлаб ушлаганини ва автопатрул машинасига қўл кишан билан жойлаётганида қўлининг икки бармоғини синдиришганини, шунингдек уни турли ҳақоратли сўзлар билан камситганини баён қилиб, уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи ҳисобланган Андижон шаҳар, «Ғайрат» МФЙ, Ғайрат кўчаси ва иш учун аҳамиятли бўлган видеотасвирлар кўздан кечирилган, шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғига хизмат текшируви ўтказиш ҳақида тақдимнома киритилган ва фуқаро И.Шахобовга етказилган тан-жароҳати, унинг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда И.Шахобовнинг мурожаати бўйича Андижон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Текширув натижаси ҳақида қўшимча маълумот берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг