Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қурилиш объектларида QR-кодли паспорт ўрнатиш тартиби белгиланди

Қурилиш объектларида QR-кодли паспорт ўрнатиш тартиби белгиланди

Фото: Xabar.uz

«Қурилиш объектларида QR-кодли (матрик штрихли код) паспорт ўрнатиш тартиби тўғрисида»ги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур Низом қурилиш объектларида QR-кодли (матрик штрихли код) паспортни ўрнатиш тартибини белгилайди.

QR-кодли паспорт қурилиш объекти ҳудудий инспекцияларда рўйхатдан ўтган кунда буюртмачи томонидан объектнинг кириш қисмига ёки барча учун кўринадиган жойда мажбурий тартибда ўрнатилади.

QR-кодли паспорт қурилиш объекти ҳудудий инспекцияларда рўйхатдан ўтган кундан бошлаб, объект фойдаланишга топширилгунга қадар амалда бўлиши зарур.

QR-кодли паспорт намлик ва ташқи таъсирларга чидамли материалдан тайёрланган бўлиши, умумий ўлчамлари 2400х1200 мм ни ташкил этиши ҳамда ер сатҳидан камида 1 м баландликда ўрнатилиши лозим.

Қурилиш объекти ҳудудий инспекциясида рўйхатдан ўтказилгач, «Шаффоф қурилиш» ахборот тизимида объектга оид дастлабки маълумотлар жойлаштирилган саҳифа учун QR-код автоматик тарзда шакллантирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг