Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шукрулло Исроиловнинг машинасини олиб қочган йигит қамалди

Шукрулло Исроиловнинг машинасини олиб қочган йигит қамалди

Фото: Uzreport

Таниқли санъаткор Шукрулло Исроиловнинг Mercedes-Benz автомобилини ўғирлаб кетган йигит суд ҳукми билан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. У Жиноят кодексининг 267-моддаси (транспорт воситасини олиб қочиш) билан айбланган эди.

Хабарга кўра, автомашина Исроиловнинг фарзанди номида бўлган. У машина олиб қочилганини билиб, ички ишлар органларига хабар берган.

Транспорт воситаси Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, Заргарлик кўчасида тўхтатилган, уни бошқарган шахс жиноят-қидирув бўлими ходимларига топширилган. Маълум бўлишича, 1998 йилда туғилган Шерзод исмли шахс транспорт воситасини очиқ қолдирилганидан фойдаланиб, уни олиб қочган.

«Шу машинани ҳайдаб кўришга қизиқардим. Машина очиқ турганди, олдида ҳеч ким йўқ эди, унга ўтириб, ҳайдаб кетдим. Шаҳар айланиб, Учтепа туманидаги «мойка» олдида тўхтаганимда ЙПХ ходимлари келиб ушлади. Қилган ишимдан афсусдаман», — деди у судда.

Судда Исроиловнинг ўғли судланувчига нисбатан даъвоси йўқлигини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг