Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Собиқ ҳоким 200 минг АҚШ доллари билан қўлга тушди

Собиқ ҳоким 200 минг АҚШ доллари билан қўлга тушди

Оқдарё туманининг собиқ ҳокими тадбиркордан 200 минг АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди.

Муқаддам Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ва ички ишлар органларининг собиқ ходими ҳамда маклерлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаро ўзаро тил бириктириб, алдов йўли билан тадбиркорнинг ишончига киришган.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани «Сурум» МФЙ ҳудудидан тикувчилик фабрикаси ташкил этиш учун бошқа бир фуқарога тегишли масъулияти чекланган жамиятга берилган 11,1 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 6 млн. АҚШ доллари талаб қилишган.

ДХХ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, мазкур 3 нафар шахс Тошкент шаҳридаги кафелардан бирида сўралган пул маблағидан 200 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг