Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Судьялар олий кенгаши 38 та бўш ўринга 66 нафар номзодни «чиғириқ»дан ўтказмоқда

Судьялар олий кенгаши 38 та бўш  ўринга 66 нафар номзодни «чиғириқ»дан ўтказмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши бўш судьялик лавозимларига танлов эълон қилганидан хабарингиз бор. Судларнинг қайси инстанциясида нечта судьялик лавозими вакант экани, бўш ўринларнинг ҳудудлар кесими бўйича очиқ маълумот берилган ҳолда танлов эълон қилиниши ортидан даъвогарлар сони аввалгига қараганда ортиб кетиши кутилганди.

Шундай бўлди ҳам.

Судьялар олий кенгашининг ОАВ билан алоқалар шўъбаси кўра, 38 та бўш судьялик лавозимга танлов эълон қилганидан сўнг 111 нафар даъвогар ҳужжат топширган. Дастлабки сарлаш имтиҳонидан (тест) сўнг улар сони 66 нафарга тушди.

Айни соатларда бўлиб ўтаётган кенгашнинг навбатдаги йиғилишида мана шу 66 нафар номзод 38 та бўш судьялик лавозими учун танловда иштирок этмоқда.

Танлов жараёни оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан фаол кузатиб борилмоқда. Бунинг учун Судьялар олий кенгаши томонидан етарлича шароитлар янатилган.

Танлов жараёнини кузаётиб бораётган «Xabar.uz» мухбирининг воқеа жойидан хабар беришича, бугун тушгача ўн нафар нмзод ўз омадини синаб кўрди.

Уларнинг тўрт нафари судьяликка маъқул кўрилган бўлса, олти нафари танловдан «йиқилди». Уларга («йиқилганлар»га) бир ойдан сўнг яна бир марта танловда иштирок этиш имконияти берилади.

Эътиборлиси, айни соатгача танловдан муваффақиятли ўтганларнинг барчаси илгари омади чопмаган номзодлар ҳисобланади.

Танловнинг якуний натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилади.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда 165 та судьялик лавозими бўш турибди. Бугун айни миқдор қарийиб тўртдан бирига қисқариши эҳтимоли бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг