Текширувчи ташкилотлар рейтинги эълон қилинади
Назорат қилувчи органлар фаолияти 8 та мезон асосида баҳоланади.
Бизнес-омбудсман назорат қилувчи органлар фаолиятини баҳолаш мезонларини очиқлади.
Маълум қилинишича, текширувчи ташкилотлар фаолияти 8 та асосий мезон бўйича баҳоланади. Ушбу баҳолашда энг юқори балл ноқонуний текширувларга йўл қўйилмагани, шунингдек, текширув ўтказиш тартибига риоя этилгани учун берилади.

Қайд этилишича, мазкур рейтинг орқали тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ортиқча текширувларни камайтириш ва назорат органлари фаолиятида шаффофликни таъминлаш мақсад қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги рейтинг натижаларига кўра, 10 та ташкилот “яшил”, 7 та ташкилот “қониқарли”, 26 та ташкилот эса “қониқарсиз” натижаларни қайд этган.
Шунингдек, ўтган йилги баҳолаш натижаларига кўра, Солиқ қўмитаси, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциялари энг паст кўрсаткичларга эга бўлган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter