Тошкент шаҳар судларида янги тайинловлар амалга оширилди
Судьялар олий кенгаши қарори билан:
Мухиддинов Абдуллажон Акромжон ўғли - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига (бунгача жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган);
Хакимов Азимжон Эгамбердиевич – судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига (бунгача жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси лавозимида ишлаган);
Нуралиева Зулфия Алишеровна - судьялик ваколати муддати даврига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига (бунгача фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судинингг судьяси лавозимида ишлаган);
Қўчқаров Санжар Қўчқарович – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди раисининг ўринбосари лавозимига (бунганча Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида ишлаган);
Исмаилова Фотима Маматкуловна – судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раисининг ўринбосари лавозимига (бунгача жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган) тайинланди.
Шунингдек:
Камилов Дилшод Тулкунджанович – судьялик ваколати муддати даврига жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг тергов судьяси лавозимига;
Дустмуродов Анвар Тураевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига жиноят ишлари бўйича Шайхонтаҳур туман судининг тергов судьяси лавозимига тайинланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter