Тошкентда 6 000 литр спирт сотаётган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Б.О. «K.S.» МЧЖга тегишли 6 000 литр этил спиртини ушбу корхонада норасмий ишлаб келган С.И.дан жами 153 млн сўмга сотиб олишга келишиб, ушбу спирт маҳсулотини бошқа бир фуқаро Ф.М.га 13 700 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter