Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ёлланма қотил орқали оғир жиноятни режалаштирган шахслар қўлга олинди

Ёлланма қотил орқали оғир жиноятни режалаштирган шахслар қўлга олинди

Самарқанд вилоятида ёлланма қотил орқали танишини ўлдиришга уринган шахслар фош этилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2002 йилда туғилган, 24 ёшли эркак Тошкент шаҳрида яшовчи таниши билан ўртасида келиб чиққан низо сабабли уни ўлдириш мақсадида ёлланма қотил излаган. У жиноий режани амалга ошириш учун 2 200 АҚШ доллари беришни ваъда қилган.

Олинган тезкор маълумот асосида Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси, вилоят ИИБ ҳамда прокуратура ходимлари ҳамкорлигида махсус тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирга шартли ёлланма қотил жалб этилган.

Жорий йилнинг 27 январ куни Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида буюртмачи шартли ёлланма қотилдан гриммланган мурда фотосуратини қабул қилиб, унга 2 000 АҚШ доллари берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тезкор суриштирувлар натижасида, қўлга олинган шахс ўз иш жойи бўлган МЧЖнинг 30 ёшли раҳбари — Тошкент шаҳрида яшовчи қариндоши билан олдиндан мавжуд низолар ва катта миқдордаги қарз сабабли ушбу жиноятга буюртма бергани аниқланган. Мазкур шахс ҳам қўлга олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми (қасддан одам ўлдиришга суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг