Гугурт қутисида нечта чўп бўлиши керак?
Саволим жуда оддий туйилиши мумкин, аммо кўпчилик учун қизиқарли деб ўйлайман. Яқинда дўкондан гугурт сотиб олган эдим. Қутини очиб кўрсам, чўплари оздек туйилди. Эринмай санасам 36 та чиқди. Давлат стандарти бўйича чўплар сони нечта бўлиши керак?
Шаҳноза Эгамбердиева,
Булоқбоши тумани.
Саволга Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги директор ўринбосари Жасур Шукуров жавоб беради
— Ўзбекистон республикаси ҳудудида гугурт маҳсулотига қўйилган талабларни ўз ичига қамраб олган давлатлараро стандарт — ГОСТ 1820-2001 «Спички. Технические условия» амал қилади. Унинг талабларига асосан, қутида ўртача 40-60 тагача гугурт доналари жойлаштирилиши мумкин.
«Маърифат» газетасидан олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter