IT Парклар хизматларининг экспорти кескин ошди
2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистондаги IT Парк иштирокчилари томонидан амалга оширилган хизматлар экспорти 191,8 млн АҚШ долларини ташкил этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 38,5 млн долларга ошган.
Ҳисобот даврида IT Парк резидентлари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми ҳам сезиларли ўсди. Хусусан, мазкур кўрсаткич 9,4 трлн сўмга етиб, 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 трлн сўмга кўпайган.
Ҳисоботда IT Парк иштирокчилари фаолиятига йўналтирилган инвестициялар ҳажми ҳам ошгани қайд этилган. Барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар 500,5 млрд сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 348,9 млрд сўмга кўп экани таъкидланмоқда. Бундай ўсиш IT инфратузилмаси, янги офислар, технологик платформалар ва кадрлар тайёрлашга қаратилган лойиҳалар фаоллашганини кўрсатади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter