Июнда эскроу орқали 34 мингдан ортиқ битим расмийлаштирилди
Марказий банк маълумотларига кўра, 2026 йил июн ойида эскроу ҳисобварақлари орқали 34 387 та битим расмийлаштирилган. Шундан 19 241 таси ёки 55,9 фоизи транспорт воситалари, 15 146 таси ёки 44,1 фоизи эса кўчмас мулк олди-сотдисига тўғри келади.
Шунингдек, ҳисобот даври якунига кўра, яна 834 та битим кўриб чиқиш жараёнида бўлган.
Июн ойида энг кўп битим Тошкент шаҳрида қайд этилди. Пойтахтда 9 373 та олди-сотди расмийлаштирилиб, бу республика бўйича жами битимларнинг 27,3 фоизини ташкил қилди.
Фаоллик бўйича кейинги ўринларни Фарғона вилояти — 3 456 та, Самарқанд вилояти — 2 990 та ва Андижон вилояти — 2 737 та битим билан эгаллади.
Марказий банк эълон қилган маълумотлар 2026 йил июн ойида мазкур механизм орқали расмийлаштирилаётган битимлар ҳажми барқарор сақланаётганини ва айниқса Тошкент шаҳри ҳамда йирик ҳудудларда талаб юқори эканини кўрсатмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter