Кунгабоқар ёғи импорти – қарийб 2 баробар ўсиш, Қозоғистон асосий етказиб берувчи

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонга 3 та хорижий давлатдан қиймати 163,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 163,4 минг тонна кунгабоқар ёғи импорт қилинган.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 79,4 минг тоннага ёки қарийб 2 баробарга ошган.
8 ойда Ўзбекистонга кунгабоқар ёғи етказиб берган давлатлар:
Қозоғистон – 163,3 минг тонна;
Россия – 111,6 тонна;
Грузия – 0,1 тонна.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter