Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон, статистика: мева-сабзавот экспорти ошиши кузатилди

Ўзбекистон, статистика: мева-сабзавот экспорти ошиши кузатилди

Фото: Xabar.uz

Давлат статистика қўмитаси дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон қиймати қарийб 450 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 821 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 104 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 6 ойида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми:

- мева ва резаворлар – 118 минг тонна

- қуритилган мева ва резаворлар – 21 минг тонна

- сабзавотлар – 576 минг тонна

- карам – 130 минг тонна

- помидор – 56 минг тонна

- узум – 11,1 минг тонна

- майиз – 38 минг тонна

- ерёнғоқ – 11 минг тонна

- тарвуз-қовун – 67,8 минг тонна

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг