Ўзбекистонда 66 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябр ҳолатида Ўзбекистонда 66 мингта саноат корхонаси фаолият юритган.
Асосий иқтисодий фаолият турлари бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 13,3 мингта корхона билан биринчи ўринда турибди. Бу жами саноат корхоналарининг 20,2 фоизини ташкил этади.
Бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида 9,2 мингта корхона фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг улуши 13,9 фоизга тенг.
Кийим ишлаб чиқаришда 6,8 мингта корхона (10,3 фоиз), тайёр металл буюмлар ишлаб чиқаришда 5,4 мингта корхона (8,2 фоиз) қайд этилган.
Мебел ишлаб чиқариш соҳасида 4,5 мингта (6,9 фоиз), тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 4 мингта (6,1 фоиз), резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқаришда эса 3 мингта (4,6 фоиз) корхона фаолият юритмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter