Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда қаҳва истеъмоли ошмоқда

Ўзбекистонда қаҳва истеъмоли ошмоқда

Иллюстратив фото

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январиюн ойларида Ўзбекистон 36 мамлакатдан қиймати 3,9 млн АҚШ долларига тенг 431 тонна кофе импорт қилди.

Кофе импорти 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 133 тоннага ошган.

2025 йилнинг дастлабки 6 ойида Ўзбекистонга энг кўп кофе етказиб берган давлатлар:

  1. Италия — 125 тонна
  2. Бразилия — 81 тонна
  3. Вьетнам — 39 тонна
  4. Россия — 35 тонна
  5. Германия — 31 тонна
  6. Литва — 28 тонна

Юқоридаги топ-олтиликдан фақат Бразилия ва Вьетнамда кофе етиштирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг