Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда такси бозори айланмаси 5 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистонда такси бозори айланмаси 5 трлн сўмдан ошди

Ўзбекистонда жорий йилнинг 7 ойда 215 та такси агрегатори солиқ органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилинган ўтган йили 155 та бўлган).

Ҳисобот даврида жами 262,2 млн марта йўловчи ташиш амалга оширилган бўлиб, йўловчи ташиш айланмаси 5 трлн сўмдан ошди.

Шундан:

  • 3,6 трлн сўм ёки 72,2 фоиз – нақд тўловлар;
  • 1,4 трлн сўм ёки 27,8 фоиз – нақдсиз тўловлар.

Бунда ўртача битта чек 19 077 сўмни ташкил этган (2024 йилда 18 456 сўм).

Агрегаторлар орқали йўловчи ташиш билан 457,3 мингга яқин ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар (3 480 нафари аёл) шуғулланмоқда. Ҳайдовчиларнинг ярмидан кўпи (56,3 фоиз) 30-50 ёшда – 257 629 киши, 30 ёшгача – 166 207 киши (36,3 фоиз), 50 ёшдан катталар – 33 477 киши (7,3 фоиз).

7 ой давомида такси хизматини кўрсатган 1,8 минг ҳайдовчи 100 млн сўмдан ортиқ даромад олган.

Шунингдек:

  • 50-100 млн сўм – 19,1 минг ҳайдовчи;
  • 10-50 млн сўм – 113,7 минг ҳайдовчи;
  • 5-10 млн сўм – 59,4 минг ҳайдовчи;
  • 1-5 млн сўм – 122,8 минг ҳайдовчи;
  • 1 млн сўмгача – 140,2 минг ҳайдовчи.

7 ойда агрегаторлар 98,8 млрд сўм солиқ шундан, ҚҚС 55,4 млрд сўм тўлади.

Манба: t.me

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг