Ўзбекистондаги корхоналарнинг 12,7 фоизи саноат соҳасида фаолият юритмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 сентябр ҳолатига Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 465,6 мингтани ташкил этган.
Шундан 395,6 мингтаси ёки 85 фоизи — кичик корхона ва микрофирмалар.
Корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши:
- савдо соҳасида — 32,5 фоиз;
- саноат соҳасида — 12,7 фоиз;
- қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида — 7,4 фоиз;
- яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 6,3 фоиз;
- қурилиш соҳасида — 6,4 фоиз;
- ташиш ва сақлаш соҳасида — 3,6 фоиз;
- ахборот ва алоқа соҳасида — 2,4 фоиз;
- соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида — 2,8 фоиз;
- бошқа соҳаларда — 25,9 фоиз.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter