Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистондаги корхоналарнинг 12,7 фоизи саноат соҳасида фаолият юритмоқда

Ўзбекистондаги корхоналарнинг 12,7 фоизи саноат соҳасида фаолият юритмоқда

Иллюстратив фото

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 сентябр ҳолатига Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 465,6 мингтани ташкил этган.

Шундан 395,6 мингтаси ёки 85 фоизи — кичик корхона ва микрофирмалар.

Корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши:

  • савдо соҳасида — 32,5 фоиз;
  • саноат соҳасида — 12,7 фоиз;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида — 7,4 фоиз;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 6,3 фоиз;
  • қурилиш соҳасида — 6,4 фоиз;
  • ташиш ва сақлаш соҳасида — 3,6 фоиз;
  • ахборот ва алоқа соҳасида — 2,4 фоиз;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида — 2,8 фоиз;
  • бошқа соҳаларда — 25,9 фоиз.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг