Ўзбекистондаги корхоналарнинг ҳар учинчиси савдо соҳасида фаолият юритмоқда
Ўзбекистонда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар сони 2025 йилнинг 1 январ ҳолатига 474,9 мингтага етди, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.
Корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:
- Савдо соҳасида — 153 370 та
- Саноат соҳасида — 59 520 та
- Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида — 34 881 та
- Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 30 374 та
- Қурилиш соҳасида — 30 343 та
- Ташиш ва сақлаш соҳасида — 17 245 та
- Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида — 14 283 та
- Ахборот ва алоқа соҳасида — 11 901 та
- Бошқа соҳаларда — 122 982 та
Статқўм аввалроқ берган хабарга кўра, 474,9 мингта корхона ва ташкилотнинг 403,8 мингтаси ёки 85 фоизи — кичик корхона ва микрофирмалар.
Корхона ва ташкилотлар энг кўп фаолият юритаётган ҳудудлар: Тошкент шаҳри (108 678 та), Тошкент (46 479), Самарқанд (41 091), Фарғона (37 846) ва Қашқадарё (30 424) вилоятлари.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter