Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева тадбиркорларга берилган янги имтиёзлар ҳақида гапирди

Саида Мирзиёева тадбиркорларга берилган янги имтиёзлар ҳақида гапирди

Фото: Саида Мирзиёева / Телеграм

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, сўнгги кунларда кичик бизнес учун шароитлар енгиллаштирилиши ҳақидаги янгиликлар ишбилармон доиралар томонидан илиқ кутиб олинмоқда.

«Бу масала анчадан буён тадбиркорлар учун оғриқли бўлиб келаётган эди. Ҳудудларга сафарлар чоғида улар ҚҚС тўлашга ўтиш бўйича 1 миллиард сўмлик чегара жуда пастлиги, солиқ маъмуриятчилиги мураккаблиги, текширув ва ҳисоботлар эса ҳаддан ташқари кўплигини таъкидлаб келишарди. Натижада бизнес хотиржам ривожланиш ўрнига сунъий равишда бўлинишга мажбур бўлаётган эди.

Президентимиз имзолаган фармонга мувофиқ, ушбу чегара 5 миллиард сўмгача оширилди. Бунинг самарасини, энг аввало, оилавий корхоналар, кафелар, дўконлар, хизмат кўрсатувчилар — бир сўз билан айтганда, ўзининг кундалик меҳнати билан мамлакатимиз иқтисодиётини ҳаракатга келтираётган минглаб инсонлар ҳис қилади», — деди Саида Мирзиёева.

Ҳужжатда кичик бизнесни қўллаб-қувватлашга қаратилган яна бир қатор муҳим чора-тадбирлар назарда тутилган. Улар билан ушбу ҳавола орқали батафсил танишиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг