Яқинларингиз келажаги учун фойда келтирaдиган совға қилинг
Яқин инсонларингиз учун танланадиган совға нафақат ёқимли бўлиши, балки келажакда ҳам амалий натижа бериши мақсадга мувофиқдир. Бундай совға уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Байрамлар арафасида кўпчилик яқинларига қувонч бағишлайдиган, шу билан бирга келажакда фойда келтирадиган совғаларни излайди. Шу нуқтаи назардан, капитал шакллантириш имкониятини берадиган инвестиция совғаси энг мақбул ечимлардан бири ҳисобланади.
Нега инвестиция энг мақбул совға ҳисобланади?
Анъанавий совғалар кўпинча вақт ўтиши билан ўз қийматини йўқотади. Пул маблағлари инфляция таъсирида қадрсизланиши, технологик қурилмалар эса тез эскириши мумкин. Шу сабабли яқинларингизнинг келажакдаги муҳим мақсадларини қўллаб-қувватлайдиган совға танлаганингиз маъқул.
Инвестиция пакетлари — барқарорликни қадрлайдиган, ошкоралик ва узоқ муддатли молиявий фаровонликни мақсад қилган шахслар учун энг тўғри танлов. Бундай совға эътибор ва ғамхўрликнинг мазмунли ифодаси бўлиб, узоқ йиллар давомида молиявий ўсиш учун мустаҳкам асос яратади.
Инвестиция орқали фарзандингизнинг таълими учун бошланғич капитал шакллантиришингиз ёки яқинларингизнинг уй-жой хариди каби йирик мақсадларига ҳисса қўшишингиз мумкин. Энг муҳими — тўғри инвестиция воситасини танлашдир.
Қайси инвестиция амалий фойда келтиради?
Мазкур йўналишда энг самарали имкониятлардан бири бу — Way II инвестицион пакетларидир. Минимал кириш суммаси — 13,2 миллион сўм. Бу пакетдан кенг доирадаги мижозлар ҳам фойдалана олишлари мумкин. Кутилаётган даромадлилик йилига — 10-15%ни ташкил этади. Мазкур кўрсаткич маблағни нафақат сақлаб қолиш, балки уни барқарор ошириб боришни таъминлайди. Бу эса яқинларингиз учун келажакда молиявий таянч яратади.
Шунингдек, Way II инвестиция маҳсулотлари исломий молия тамойилларига тўлиқ мос келади. Бу Islamic Finance Consulting Board (IFCB) томонидан тасдиқланган бўлиб, маблағлар тақиқланган ёки ноқонуний фаолиятларга йўналтирилмаслигини кафолатлайди.
Яқинларингиз учун тўғри танлов қилинг. Улар келажакда реал фойда келтирадиган совғага лойиқ.
Алоқа учун: Телефон: (+998) 78−555−55−55
Манзил: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/1
Сайт: waygroup.uz
Facebook: Way II Group
Instagram: @way_ll_group
Telegram: t.me/wayllgroup
LinkedIn: linkedin.com/wayllgroup
YouTube: @Way_ll_Group
X (Twitter): x.com/way_ll_group


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter