Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2020 йилда мигрантларга 3462та хонадон ажратилади (рўйхат)

2020 йилда мигрантларга 3462та хонадон ажратилади (рўйхат)

Фото: «Xabar.uz»

2020 йилда уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан 3462та хонадон ажратиш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабарига кўра, бу президентнинг 2019 йил 20 августдаги «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида»ги фармонига асосан амалга оширилади.

Вазирлик ажратиладиган хонадонлар ҳудудлар кесимида қандай кўринишга эга бўлишини эълон қилди.

Улар:

  1. Қорақалпоғистон Республикаси – 210та
  2. Андижон вилояти – 420та
  3. Бухоро вилояти – 240та
  4. Жиззах вилояти – 120та
  5. Қашқадарё вилояти – 300та
  6. Навоий вилояти – 60та
  7. Наманган вилояти – 300та
  8. Самарқанд вилояти – 450та
  9. Сурхондарё вилояти – 270та
  10. Сирдарё вилояти – 90та
  11. Тошкент вилояти – 180та
  12. Фарғона вилояти – 420та
  13. Хоразм вилояти – 240та
  14. Тошкент шаҳри – 162та

Жами: 3462та.

Бундан олдин, уй-жойга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларини саралаб олиш тартиби лойиҳаси эълон қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг