Ижтимоий солиқ тушумларини тақсимлаш миқдорлари белгиланди
Ижтимоий солиқ тушумларини тақсимлаш миқдорлари белгиланди.
«Ўзбекистон Республикасининг «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–388-сон, 26.12.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан ижтимоий солиқ тушумлари қуйидагича тақсимланади:
- бюджет ташкилотлари бўйича:
- бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига — 98,0 фоиз;
- Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига — 1,2 фоиз;
- Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига — 0,4 фоиз;
- Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашига — 0,4 фоиз;
- бошқа тўловчилар бўйича:
- бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига — 95,9 фоиз;
- Давлат ижтимоий суғурта жамғармасига — 2,5 фоиз;
- Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасига — 0,8 фоиз;
- Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгашига — 0,8 фоиз.
2026 йил 1 январдан қуйидаги суммалар 2025 йилда ҳисоблаб чиқарилган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим:
- уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари, шу жумладан, оммавий баҳолашдан ўтказилган объектларга 2018 йилда белгиланган кадастр қиймати асосида ҳисобланган жисмоний шахслар мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси;
- уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари жойлашган ер участкаларида жисмоний шахслардан ундириладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи суммаси.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter