Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Абдулазиз Аққулов Туризм қўмитасига раҳбар бўлди

Абдулазиз Аққулов Туризм қўмитасига раҳбар бўлди

Абдулазиз Аққулов (ўнгда). Умид Шадиев (чапда).

Туризм қўмитасига янги раҳбар тайинланди. Президентнинг тегишли қарорлари билан:

– Умид Рустамович Шадиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди. У мазкур лавозимда 2023 йилдан буён ишлаётганди. 

Абдулазиз Ўролбоевич Аққулов Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Абдулазиз Аққулов 2017–2018 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи, 2018 йилда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари, 2018–2020 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси, 2020–2021 йилларда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.

2021 йил 9 апрелидан буён Туризм ва спорт вазири ўринбосари лавозимида, сўнгра БААда элчи сифатида ишлаган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг