Академик Тоҳир Ариповга фахрий унвон берилди

Президент Мирзиёев ЎзФАнинг Биоорганик кимё институти лаборатория мудири, академик Тоҳир Ариповни «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан мукофотлашга доир фармонни имзолади.
Ҳужжатда академикнинг «мамлакатда илм-фан соҳасини ривожлантириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, хусусан, биофизика йўналишидаги фундаментал тадқиқотлари билан кўплаб муҳим ихтиролар, илғор инновацион лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишга қўшган катта ҳиссаси, иқтидорли ёш олимларни тайёрлагани» эътироф этилади.
«Навқирон авлодни Ватанга муҳаббат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Биоорганик кимё институти лаборатория мудири, академик Арипов Тахир Фатиховичга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони берилсин», – дейилади ҳужжатда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter