Хайриддин Султоновга «Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси» фахрий унвони берилди
Президент маслаҳатчиси – Спичрайтери Хайриддин Султоновга «Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси» фахрий унвони берилди.
Бу борада Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони қабул қилинди.
Ҳужжатда ёзувчи ва давлат арбобининг кўп йиллик самарали меҳнати, миллий адабиёт ва маданият ривожига қўшган улкан ҳиссаси эътироф этилади.
«Ўзбек адабиёти хазинасини тарихий ва замонавий мавзудаги ёрқин асарлар билан бойитиш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини аҳоли ўртасида тарғиб этиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги катта хизматлари, ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 70 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси – Спичрайтери Султонов Хайриддин Мадриддиновичга «Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси» фахрий унвони берилсин», – дейилади давлат раҳбарининг фармонида.
Эслатиб ўтамиз, Хайриддин Султонов «Бир оқшом эртаги», «Онамнинг юрти», «Бобурийнома», «Ишонч телефони», «Навоий 30», «Одамлардан тинглаб ҳикоя» ва «Ялдо кечаси» сингари китоблар, киносценарийлар, пьесалар, жаҳон адабиёти намуналаридан қилган таржималар муаллифи ҳисобланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter