Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллалар намунали ҳудудга айлантирилади

Алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллалар намунали ҳудудга айлантирилади

Президентнинг ПҚ–298-сон қарорига кўра, алоҳида туман (шаҳар) ва маҳаллалар намунали ҳудудга айлантирилади.

«Янги Ўзбекистон қиёфасидаги туман (шаҳар)» лойиҳаси доирасида ҳар йили қуйидагилар амалга оширилади, жумладан:

  • камида 50 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдорида инвестицияларни жалб қилган ҳолда озиқ-овқат, мебелчилик, қурилиш материаллари, тикувчилик ва бошқа ихтисослашган йўналишларда камида 10 тадан йирик инвестиция лойиҳалари ишга туширилади;
  • илгари ўз маҳсулоти билан ташқи бозорларга чиқмаган камида 3–5 тадан корхона экспорт фаолиятига жалб қилинади;
  • хорижий давлатлардан технолог, маркетолог, бренд-менежер каби мутахассисларни жалб қилган ҳолда камида 1 та корхонада миллий бренд маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади;
  • 10 нафардан тадбиркорлар хорижий давлатларда ўтказиладиган ихтисослашган саноат кўргазмаларига тажриба алмашиш учун юборилади.

«Яшил» ва энергия самарадор ҳудудларни ривожлантириш доирасида:

  • 2026 йил 1 январдан бошлаб барча давлат идоралари ва ижтимоий соҳа муассасалари бинолари фақат энергия самарадорлик тамойиллари асосида қурилади ва модернизация қилинади;
  • 2027 йил 1 январга қадар давлат идоралари, давлат иштирокидаги корхоналар ва ижтимоий соҳа муассасалари энергия самарадор ускуналар билан тўлиқ жиҳозланади.
  • 2026 йил 1 мартдан бошлаб биттадан ижтимоий соҳа муассасаси биноларини «Ноль энергия сарфли бинолар» концепцияси асосида модернизация қилиш бўйича пилот лойиҳалар бошланади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг