Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ 75 давлат фуқароларига виза беришни тўхтатади

АҚШ 75 давлат фуқароларига виза беришни тўхтатади

АҚШ 75 мамлакат фуқаролари учун иммиграцион визаларни расмийлаштиришни тўхтатиб қўйишини эълон қилди, деб хабар беради AFP.

Агентликнинг таъкидлашича, бу Президент Доналд Трампнинг мамлакатга киришни истаган чет элликларга қарши янги ҳаракатидир. 

Қўшма Штатлар 75 мамлакат фуқаролари учун иммиграцион визаларни расмийлаштиришни тўхтатиб қўймоқда, деб тасдиқлади Давлат департаменти вакили AFP агентлигига. 

Трамп вакили ва матбуот котиби Кэролин Левитт виза турини кўрсатмасдан, Х ижтимоий медиа платформасида шундай деб ёзди: 

«Қўшма Штатлар Сомали, Россия ва Эрон каби 75 мамлакат фуқаролари учун барча визаларни расмийлаштиришни музлатиб қўймоқда»

Левитт постга Fox News телеканали ҳаволасини илова қилди. Телеканал 21 январ кунидан бошлаб киритиладиган 75 мамлакат фуқаролари учун визаларни расмийлаштириш номаълум муддатга тўхтатиш ҳақида хабар берган биринчи манба бўлди.

Ўзбекистон номи ҳозирча рўйхатда йўқ. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг