Банкирлар ва ҳоким ёрдамчилари 1,4 млрд сўмлик кредитни ўзлаштириб юборгани аниқланди
Қорақалпоғистон Республикасида кредит маблағларини ўзлаштирган банкирлар фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда тижорат банкининг БХМ масъул шахслари, 7 та МФЙ ҳоким ёрдамчилари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб 37 нафар фуқаронинг номига 1,4 млрд сўмлик имтиёзли кредит ажратиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter