Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тадбиркорнинг «қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирган» банк ходими аниқланди

Тадбиркорнинг «қўйнини пуч ёнғоққа тўлдирган» банк ходими аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти

Тадбиркорнинг кредит қарздорлигини тўламасдан 6 000 АҚШ долларини ишлатиб юборган собиқ банк ходими аниқланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Норин тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда тижорат банкининг собиқ бош мутахассиси Р.М.«Д.Д.» фермер хўжалигининг кредит қарздорлигини тўлаш учун олган 6 000 АҚШ долларини банкка кирим қилмасдан, эвазига сохта квитанциялар бериб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг