Беҳзод Мусаев бош вазир ўринбосари бўлади
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракциялари томонидан Президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси Шерзод Қудбиевнинг номзоди Давлат солиқ қўмитаси раислигига мақуллангани хабар қилинганди.
Давлат солиқ қўмитасининг амалдаги раиси Беҳзод Мусаев эса бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Беҳзод Мусаев 2018 йилнинг май ойида Ботир Парпиевнинг ўрнига ДСҚ раиси вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаганди.
Қонунчиликка кўра, парламент томонидан маъқулланган ҳукумат аъзоси номзоди Ўзбекистон президенти томонидан тайинланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter