Беҳзод Мусаевга соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш юкланди
Ҳукуматнинг тегишли қарорига (№457, 30.07.2020 й) кўра, Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Анварович Мусаевга бир вақтнинг ўзида соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариш юкланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида стационар шароитда режали даволаш муолажаларини олаётгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter