Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бекобод туманида чиқиндилар тўплаш жойи ёниб кетди, аҳоли тутундан зарарланмоқда

Бекобод туманида чиқиндилар тўплаш жойи ёниб кетди, аҳоли тутундан зарарланмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Тошкент вилояти, Бекобод тумани, Хос МФЙ яқинида жойлашган чиқиндилар тўплаш жойи ёнмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган аҳоли тутундан азият чекаётгани Xabar.uz'га маълум қилинди.

Хабарда айтилишича, чиқиндилар тўплаш жойи аҳоли яшайдиган ҳудуддан 1 километр узоқликда жойлашган. Маҳалла аҳли ёнғиндан аввал ҳам чиқиндилар тўплаш жойидан кўтариладиган қўланса хиддан азият чекиб келаётган эди. «Тунда деразаларни ёпиб ухлашга мажбурмиз. Акс-ҳолда қўланса хидга чидаб бўлмайди. Ёнғин бошлангандан сўнг аҳвол оғирлашди. Шамол қайси томонга эсса, ўша томон тутунда қолиб кетяпти», — дейди Xabar.uz'га мурожаат қилган фуқаро.

Чиқиндилар тўплаш жойи атрофида шунингдек яна Бобур МФЙ ва Навоий МФЙ жойлашган. Уларда ҳам айни муаммо кузатилмоқда. Хабар қилинишича, ушбу чиқиндилар тўплаш жойи Бекобод туманида жойлашган бўлса-да, бу ерга Бекобод шаҳридан чиқиндилар олиб келинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг