Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бир қатор амалдорлар лавозимидан озод қилинди

Бир қатор амалдорлар лавозимидан озод қилинди

Ўзбекистонда бир нечта агентлик раҳбарлари бошқа эгаллаб турган лавозимидан кетди.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Шоҳрух Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш агентлиги директори лавозимидан озод қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ҳамда бошқа ишга ўтиши муносабати билан Камолиддин Толипов Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг директори лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги раҳбарларини лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор чиқарди.

Унга кўра, Алишер Инаков Тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директори лавозимидан; Баҳодир Каримов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг тиббий-ижтимоий масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан; Ғайрат Исроилов Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг молиявий-иқтисодий ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг