Блогерлар чемпионатига ижодий ишларни қабул қилиш бошланди
2018 йилнинг 10 апрель куни старт олиши режалаштирилган Блогерлар чемпионати техник тайёргарлик ишлари мўлжалдагидан кўпроқ вақт талаб қилгани боис ижодий ишлар 12 апрелдан бошлаб қабул қилиниши ҳақида хабар берган эдик. Ниҳоят, чемпионат ўтказиладиган онлайн платформа тайёр бўлди. Чемпионат учун илк блогпостлар ҳам келиб тушди.
Ҳозирча чемпионатда қатнашиш истагида бўлганлар фақатгина матнли блогпостларни юборишлари мумкин. Тез орада видео, аудио ва фотоблогларни ҳам платформага жойлаш имкони яратилади. Чемпионатни белгиланган муддатда бошлаш мақсадида техник тайёргарликнинг айрим жиҳатларини йўл-йўлакай охирига етказишга қарор қилдик.
Мавзуга доир:
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД қўшма лойиҳаси Блогерлар чемпионати учун 3 та соврин жорий қилди
Шунингдек, ҳозирча ижодий ишларга баҳо бериш ҳам имконсиз. Узоғи билан беш-олти кунда бу масалаларнинг ҳаммасига ечим топилади, онлайн платформа тўлиқ шай ҳолатга келади.
Энг муҳими, унгача иштирокчилар бемалол ижодий ишларингизни эълон қилиши, ўқувчилар эса уларни ўқиб, ҳар бир блогпостга ўз фикр-мулоҳазаларини ёзиб қолдиришлари мумкин. Асосийси, айтилган вақтда бошлаб олдик!
Мавзуга доир:
Истеъмолчилар федерацияси Блогерлар чемпионати учун яна бир номинация жорий қилди
Тез орада чемпионатда қатнашиш истагида бўлган иштирокчиларга осон бўлиши учун ижодий ишларни махсус платформага жойлаштириш тартиби скриншотлар орқали тушунтирилган йўриқномани эълон қиламиз.
Ижодий ишларга қўйиладиган талаблар, уларни баҳолашда эътиборга олинадиган мезонлар Блогерлар чемпионатининг низомининг 5-7-бандларида белгилаб қўйилган. Чемпионатга доир бошқа хабарларимиз билан махсус «Блогерлар чемпионати» тэги орқали тез ва осон танишишингиз мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Блогерлар чемпионати уч босқичда бўлиб ўтади. Биринчи босқич 12 апрелдан старт олса, финал босқичи 10 июнь куни якунланади. Ғолиб ва совриндорлар 14 июнь — Халқаро блогерлар кунида тантанали равишда тақдирланади. Асосий мукофотлардан ташқари ўндан зиёд номинациялар бўйича ҳам ғолиблар тақдирланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter