Абдулла Арипов: «Эркак ўқитувчи — тарбия дегани»
Бугун, 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида халқ таълими тизими муаммоларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Йиғилишда иштирок этган «Xabar.uz» мухбирининг хабар беришича, Бош вазир эркак ўқитувчиларнинг камайиб кетгани мактабларда таълим-тарбиянинг сусайишига сабаб бўлганини қайд этган.
«Мактабларда тарбиянинг ёмонлашиб кетганининг асосий сабаби — эркак ўқитувчиларнинг етишмаслигида. Албатта, бунга ўқитувчилар маошларининг камлиги ҳам асосий сабаблардан бири. Эркак ўқитувчи — тарбия дегани.
Келажакда, албатта, ўқитувчиларнинг маоши етарли миқдорда оширилади. Ҳозирча бунга молиявий имконимиз йўқлигини барчангиз яхши биласиз», — деб айтган Абдулла Арипов.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter