Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун 6 312 нафар абитуриент имтиҳонларга келмади

Бугун 6 312 нафар абитуриент имтиҳонларга келмади

Фото:«ЎзА»

Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов тест синовларини ўтказиш даврида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди, дея ёзмоқда ЎзА. 

1-кунги тест синовларида жами 118 500 нафар абитуриент тест синовларида иштирок этиши керак эди. Амалда 112 188 нафар абитуриент тестда иштирок этиш учун келди. 6 312 нафар абитуриент турли сабабларга кўра, тестда иштирок этиш учун келмади.

Текширилганда тана ҳарорати юқори бўлган 4 нафар абитуриент тестга киритилмади. Улар билан тиббиёт ходимлари шуғулланди.

Шунингдек, қайта-қайта огоҳлантиришга қарамасдан, абитуриентлар томонидан имтиҳонга ўзлари билан турли электрон буюмлари – мобил телефонлар, микрокалькуляторлар, қулоқчин, электрон соатлар, турли нарсаларга битилган шпаргалкаларни олиб кириш ҳолатлари кузатилди.

Бугун 59 нафар абитуриентлар тест синовидан четлаштирилди. Уларнинг 33 нафари уяли телефонларни, 4 таси қўлбола ясалган электрон қурилмаларни яширин олиб киришга уринган. 5 нафари тана қисмларига “шпаргалка” ёпиштириб кирмоқчи бўлган. 5 та ҳолатда абитуриент ўрнига бошқа шахслар киришга уриниб кўрган, 1 та ҳолатда рухсатнома қалбакилаштирилган.

4 та ҳолатда абитуриентлар бир-бирига ёрдам бергани учун тестдан четлатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг