Давлат корхоналарида айрим функциялар аутсорсингга берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 306-сонли қарори билан ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат корхоналарида аутсорсинг хизматларини ташкил этиш тартиби тасдиқланди.
Янги низомга кўра, аутсорсинг хизмати қуйидаги шартлар асосида амалга оширилади:
- аутсорсерни аниқлаш;
- коррупция ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига йўл қўймаслик;
- аутсорсер томонидан функцияларнинг сифатли бажарилиши;
- давлат буюртмачисининг функцияларини бажариш билан банд бўлган ходимлар сонини (штатини) қисқартириш.
Иштирокчиларга нисбатан қуйидаги талаблар қўйилади: - тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши;
- бериладиган функциялар йўналишида камида 6 ой фаолият олиб борган бўлиши;
- аутсорсинг шартномасини бажариш учун етарли иш тажрибаси ҳамда бошқа ресурсларга эга бўлиши;
- солиқ ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги;
- иштирокчининг суд қарорлари бўйича бажарилмаган мажбуриятлари мавжуд эмаслиги.
Аутсорсинг хизмати кўрсатилиши юзасидан назорат ва мониторинг давлат буюртмачиси томонидан шартномада белгиланган шартларда ва муддатларда амалга оширилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter