Давлат харидларида дилер ва брокерларнинг иштирокига ҳам рухсат берилади
2026 йил 1 июлдан воситачи-брокер ва (ёки) дилерларга ишлаб чиқарувчилар билан шартнома тузиш орқали улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни давлат харидларида сотиш ҳуқуқи берилади.
Бу ҳақда жорий йил 4 февралдаги ПФ–17-сон фармонда белгилаб қўйилди.
Фармон билан, шунингдек, 2027 йил 1 январдан:
- кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг давлат харидларидаги иштирокини кенгайтириш мақсадида давлат харидларида харид предметини технологик занжирлар, функционал босқичлар ва иш турлари кесимида алоҳида лотларга бўлиш амалиёти жорий этилади;
- корпоратив буюртмачиларда «профессионал харидор» сертификатига эга мутахассислар мавжуд бўлмаган тақдирда, 2028 йил 1 январдан бошлаб улар давлат харидларида иштирок этиши тақиқланади.
2026 йил 1 апрелдан бошлаб эса бюджет буюртмачиларининг давлат харидлари доирасида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда уларга нисбатан таклиф этилган энг паст импорт товарларининг нархидан қуйидаги миқдорларда нарх преференцияси берилади:
- 3та ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 15 фоиз;
- 2та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 12 фоиз;
- 1 та маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда 8 фоиз миқдорида.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter