«Дом»лар атрофидаги яшил ҳудудларни ўзбошимчалик билан қисқартириш тақиқланди
Кўп квартирали уйларни сақлаш ва улардан фойдаланиш қоидаларига кўра, шу турдаги уйлар ва унга туташ ер участкаларида қуйидагилар тақиқланади:
- тегишли рухсатномасиз дарахтлар ва буталарни бошқа жойга кўчириб экиш ёки кесиш;
- кўп квартирали уйларга туташ ер участкаларини металл парчалари, қурилиш ва маиший ва бошқа чиқиндилар билан тўлдириш;
- дарахтларга арқон ва симларни боғлаш, беланчаклар осиш, реклама тахталарини ёпиштириш;
- гулзорлар, майсазорлар ва йўлакларни чиқиндилар билан ифлослантириш;
- кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар, болалар ва спорт майдончалари, катта ёшдаги аҳолининг дам олиши, жисмоний тарбия машғулотлари билан шуғулланиш учун мўлжалланган жойлардан автотураргоҳ сифатида фойдаланиш;
- кўкаламзорлаштирилган ҳудудларни ўзбошимчалик билан қисқартириш (бетон ёки бошқалар билан қоплаш);
- яшил ўсимликлар билан банд бўлган майдонларга ҳар қандай материалларни тўплаш;
- яшил ўсимликлар яқинидаги йўлакларга яшил ўсимликлар учун зарарли бўлган кимёвий моддаларни сепиш ёки ушбу моддалар билан суғориш.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter