«Энди асосий вазифа – янги бозорларга кириб бориш бўлади…» — Президент
Давлат раҳбари йиғилишда экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқариш ва янги бозорлар топиш масаласига ҳам тўхталди.
«Такрор айтаман: ички бозордаги талабни ўзи билан юқори иқтисодий ўсишни таъминлаб бўлмайди. Шу боис, бу йил вазирлар, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларнинг асосий вазифаси янги маҳсулотлар билан янги бозорларга кириб бориш бўлади», – деди Президентимиз.
Ўтган йили экспорт 22 фоизга ўсиб, 24 миллиард долларга етди. Лекин ҳали кўп раҳбарлар экспортда эскича иш услубидан воз кеча олмаётгани кўрсатиб ўтилди.
Тўқимачилик маҳсулотларимиз 76 та давлат бозорига кириб борган. Лекин экспортнинг 80 фоизи 6 та давлатга тўғри келади.
Тармоқ раҳбарларига бу йил соҳада кескин ўзгариш қилиб, ишлаб чиқаришни камида 15 фоизга ошириш, Европа, АҚШ ва бошқа қиммат бозорларга кириб бориб, экспортни 150 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.
Эндиликда пилла кооперативи тузиш учун эҳтиёжманд оилаларга 4 миллион сўмдан субсидия ажратилади. Уйида пилла етиштирадиган эҳтиёжманд оилаларга хонани жиҳозлаш ва ускуна учун 20 миллион сўмгача фоизсиз ссуда берилади.
Пилла етиштирувчиларга ҳар бир килограмм пилла ҳосили учун кластерлар тўлайдиган 40 минг сўмга қўшимча 15 минг сўмдан субсидия берилади, уруғчилик корхоналари жалб қилган мавсумий ишчилар ойлигининг ярми компенсация қилинади.
Манба: t.me


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter