Энди судланмаганлик тўғрисидаги маълумот Давлат хизматлари марказлари орқали берилади

Вазирлар Маҳкамаси «Ички ишлар органлари соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни имзолади. Қарорга кўра, энди судланганлик (ёки судланмаганлик) тўғрисида ва манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш Давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.
Ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентларга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматларидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига мурожаат қиладилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter