Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғона шифохоналарига 40 дона «Damas» берилди

Фарғона шифохоналарига 40 дона «Damas» берилди

Фото: Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати

Фарғона вилоятида тез тиббий ёрдам бўлимлари ва шифохоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимларининг аҳолига муносиб хизмат кўрсатишини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан маҳаллий бюджет ҳисобидан шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаларига 40 дона «Damas» русумидаги махсус автомобили тақдим этилди. Натижада вилоятдаги тез тиббий ёрдам автомобилларининг сони 400 тадан ошди.

«Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Убайдуллаев ва соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Х.Мамажоновлар мазкур автомашиналарни топшириш жараёнида улар аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини оширишига ишонч билдирдилар», дейилади Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг