Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғона вилоятига бош шифокор тайинланди

Фарғона вилоятига бош шифокор тайинланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан Жуманов Анваржон Азимжонович Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Анваржон Жуманов 1998 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини Фарғона вилояти болалар кўп тармоқли шифохонасида шифокор сифатида бошлаган.

У турли йилларда Данғара туман тиббиёт бирлашмасининг лаборатория-диагностика бўлими бошлиғи, бирлашма бошлиғи ўринбосари ва бош шифокори, шунингдек, Қўқон шаҳридаги 6-сон оилавий поликлиника бош шифокори лавозимларида ишлаган.

Тайинловга қадар Анваржон Жуманов Данғара туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг